Сергелида Cobalt катта тезликда бетон устунга бориб урилди (фото, видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-11-2016 | 19:43 ZAMIN.UZ / Авто / 14 Ноябр 2016 года
1 246

Сергелида Cobalt катта тезликда бетон устунга бориб урилди (фото, видео)

Сергелида Cobalt катта тезликда бетон устунга бориб урилди (фото, видео)

Тошкентнинг Сергели туманида, «Деҳқон бозори» автобус бекати олдида Cobalt автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 13 ноябрь куни тунда юз берган авария суратлари ва видеолари Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган.

Видеода Cobalt унинг олдида кетаётган Nexia’га урилиб кетмаслик учун уни қоидага хилоф равишда ўнг томондан қувиб ўтишга урингани ва оқибатда бекатдаги бетон устунга урилиб, айланиб кетганини кўриш мумкин.

Авария натижасида Cobalt’га жиддий зарар етган, унинг рулида бўлган йигит жиддий жароҳат олмагани айтилмоқда. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Nexia’га ҳам бироз зарар етган.

Манба: Дарё.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru