“Тошшаҳартрансхизмат” 2015 йилда 330дан ортиқ микроавтобус сотиб олади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-01-2015 | 20:58 ZAMIN.UZ / Авто / 01 Январ 2015 года
3 085

“Тошшаҳартрансхизмат” 2015 йилда 330дан ортиқ микроавтобус сотиб олади

“Тошшаҳартрансхизмат” 2015 йилда 330дан ортиқ микроавтобус сотиб олади

Тошкент шаҳридаги жамоат транспортига масъул бўлган “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси 2015 йилда қатор янги автобус ва микроавтобуслар сотиб олади.

Бу ҳақда, “Тошшаҳартрансхизмат” компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Моҳир Валиевга асосланиб, “Пойтахт транспорти” газетаси хабар бермоқда, деб ёзади kun.uz.

Валиевнинг маълум қилишича, 2015 йилда ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида 100та янги Isuzu русумли автобус харид қилиш режалаштирилган.

“Шу вақтга қадар автобус саройлари ва SamAvto ўртасида имзоланган шартномаларга асосан 80та Isuzu харид қилинди”, – дейди Валиев.

Бундан ташқари, автобус саройлари қошида йўналишли таксилардан иборат ихтисослаштирилган автоколонналар ташкил этиш мақсадида 336та микроавтобус харид қилиш режалаштирилмоқда.

Маълумот учун, 2014 йил давомида 7та автобус саройи қошида янги ташкил этилган корхоналар учун 20тадан, жами 140та Cobalt L русумли енгил автомобиллар харид қилинди.

Ушбу автомобилларга газ ускуналари ўрнатилган бўлиб, улар 2014 йил 1 ноябрдан бошлаб йўналишсиз такси сифатида иш бошлаган. Ушбу лойиҳа доирасида 160га яқин янги иш ўрни ташкил этилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru