Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-01-2015 | 12:48 ZAMIN.UZ / Авто / 05 Январ 2015 года
3 755

Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Фотожосуслар BMW 7-Series’нинг янги флагман седанини суратга олишга муваффақ бўлишди. autoblog.nl сайтида чоп этилган бу суратлардан янги моделнинг кузови “еттинчи” сериядаги аввалги модель услубидаги сипо дизайнга эга бўлиши ҳамда i8 суперкарида илк бор ишлатилган лазерли чироқлар билан жиҳозланиши кўриниб турибди, деб ёзади Kun.uz.

Даставвал 2015 йил кузида Франкфуртда бўлиб ўтадиган автосалонда BMW’нинг янги флагман машинаси илк тақдимоти ўтказилиши режалаштирилган эди. Чоп этилган суратлар “еттинчи”нинг янги модели аллақачон тайёрлиги ва 2015 йил январь ойининг бошларида Детройтда бўлиб ўтадиган кўргазмада намойиш этилиши мумкинлигидан дарак беради.

Аввалроқ хабар берилганидек, BMW 7-Series янги авлод седани янги модернизациялаштирилган платформада қурилган бўлиб, кузовнинг оптималлаштирилиши ва қисмларининг енгил қотишмалардан тайёрланиши ҳисобига ўртача ҳисобда 150 килограммга енгилроқ бўлади. “Еттинчи” анъанавий тарзда икки кўринишда: стандарт (G11 индекси) ҳамда 13 сантиметрга узайтирилган ғилдирак базасида (G11 индекси) таклиф этилади.

Янги моделнинг куч қурилмалари олти ва саккиз цилиндрли бензинли ва дизелли двигателларни ўз ичига олади, қимматбаҳо вариантлари эса V12 двигатели билан жиҳозланади. Бундан ташқари, кейинроқ бу моделнинг 275 от кучидан зиёдроқ қувватга эга бўлган “турботўртлик”ка эга бўлган базавий версияси ҳамда бир ёки икки гибридли модификациялари пайдо бўлиши кутилмоқда.

BMW 7-Series’нинг янги моделида лазерли чироқлардан ташқари, янги интерфейсга эга бўлган ва янада қувватлироқ iDrive янги авлод мультимедиа тизими ҳам илк бор ишлатилади. Ҳайдовчилар учун бавариялик автомобилсозлар анъанавий асбоблар панели ўрнига тўлиқлигича рақамлаштирилган панелни ҳамда тўлдирилган реаллик билан жиҳозланган янги проекцион дисплейни таклиф қилишмоқда.

Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Интернетда BMW 7-Series`моделининг илк суратлари пайдо бўлди

Фото: motor.ru / kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru