Голливуд хиёбонига кокаин ҳидлаётган «Оскар» ҳайкали ўрнатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Голливуд хиёбонига кокаин ҳидлаётган «Оскар» ҳайкали ўрнатилди

Голливуд хиёбонига кокаин ҳидлаётган «Оскар» ҳайкали ўрнатилди

Plastic Jesus тахаллусига эга кўча рассоми Голливуд хиёбонига бурнига кокаин тортаётган «Оскар» ҳайкалини ўрнатди, дея хабар бермоқда Huffington Post.

Асар Hollywood’s best party — «Голливуднинг энг яхши базми» деб номланади. Унда тилларанг ҳайкал қизил подиумда эмаклаб, оқ наркотик устига найча билан энгашиб турибди.

Шу тариқа, рассом Америка киноҳаётида кокаин истеъмол қилинишига қарши курашмоқда. Ҳайкал 22 февраль куни «Оскар» мукофотини топшириш маросими ўтказиладиган Dolby кинотеатри яқинига ўрнатилган.

Манба: www.daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru