Оқсил етишмаслигини одамнинг умумий аҳволи ва ташқи кўринишидан дарров билиб олса бўлади. Жисмоний куч ва мушаклар фаоллигидан ташқари, ақлий фаолият ҳам кескин пасаяди. Шунинг учун организмда протеинлар камайишининг сабабларини ва уларни бартараф этиш йўлларини билиш жуда муҳимдир.
Организмда протеин етишмаслигининг асосий сабаби – таркибида оқсил моддаси бўлган овқатларнинг кам истеъмол қилиниши.
Протеин етишмаслигининг иккинчи даражали сабабларидан бири – организмда модда алмашиниш жараёнининг бузилиши бўлиши ҳам мумкин.
Ёки эндокрин тизимининг яхши ишламаслиги ҳам бу сабабни келтириб чиқариши мумкин.
Организмда оқсил етишмовчилигини бартараф этиш учун таркибида оқсил моддаси кўп бўлган маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш тавсия қилинади. Бу озиқ-овқат маҳсулотларига қуйидагилар киради:
– парранда гўшти (курка, товуқ, ўрдак);
– ёғсиз мол гўшти;
– бедана ва товуқ тухуми;
– ясмиқ (чечевица), ловия;
– бошоқли донлар (сули, арпа, буғдой);
– бутундонли нон;
– ачитилган сут маҳсулотлари;
Килограммдаги оғирлигингизни 1,5 га кўпайтирсангиз, сиз учун кунлик оқсилнинг граммдаги меъёри келиб чиқади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради