Швециянинг Сёдертелье шаҳри транспортига симсиз (индукцион) зарядланувчи гибрид автобус қўшилди. У бекатларда қувват олади.
Бу технология кескин иқлим шароитида биринчи марта синовдан ўтмоқда. Қувватланиш тартиби оддий: автобус асфальтдаги зарядловчи элемент устида тўхтайди ва автоматик тарзда аккумуляторини тўйдиради.
Индукцион тизим шаҳар муҳитини ўзгартирмайди ва умуман сезилмайди. 10 кмни босиш учун 7 дақиқа заряд олиш етарлидир.
“Бу Scaniaнинг шаҳар транспорти барқарор тизимини топиш йўлидаги бир қанча лойиҳаларидан биридир. Биз шаҳарлардаги талабни ўрганиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилувчи муқобил ёнилғи турида, шунингдек, электрлаштириш технологиясида ишлайдиган, экологик, тезкор, хавфсиз ва тежамкор тизим яратиш устида ишлаяпмиз”, деди Scaniaнинг шаҳар экологик хавфсизлиги бўйича қарорлар чиқариш бўлими бошлиғи Андерс Грундстрёмер.
Компаниядагилар шаҳар жамоат транспортини электрлаштириш турли технология ва ечимлар талаб қилишини қайд этади. Хусусан, гибрид ва электробуслар автотураргоҳда, бекатда ёки йўл-йўлакай зарядланади.
Сёдертелье шаҳрида “Скания” синаётган автобуснинг аккумуляторлари иш вақтида, тормозланиш вақтида, ички ёнув двигатели ҳисобига ҳам зарядлана олади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди