Ғ.Пардаев ноқонуний валюта сотиш жиноят эканлигини билса-да, бундай ишдан ўзини тиймади. У жорий йилнинг март ойида Боёвут туман тиббиёт бирлашмаси ёнида фуқаро Мадина Мўйдиновага 100 АҚШ долларини сотаётган вақтда СОЖЖДЛҚК департаментининг туман бўлими ходимлари томонидан қўлга олиниб, унинг бу қилмиши тегишли равишда расмийлштирилади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар берди.
Мазкур ҳолат бўйича суриштирув жараёни олиб борилаётган вақтда Ғ.Пардаев ҳуқуқбузарлиги учун чора кўрмаслик эвазига департамент ходимига пора беришини айтади. Департамент ходими унинг таклифига кўнмайди. Ушбу ҳолат учун қонунда белгиланган тартибда чора кўрилишини уқтиради ва ҳолатни ўрганиш жараёнида Ғ.Пардаевдан керакли ҳужжатларни келтириб беришни сўрайди. Вазиятни кўнгилдагидек ҳал эта олмаган валютафуруш эртасига талаб этилган ҳужжатларни тақдим этиш ўрнига, такроран ҳуқуқ-тартибот ходимига пора беришни мақсад қилади. Яъни, Ғ.Пардаев бир миллион сўм пулни целофан пакетга солиб, департамент ходимининг хизмат хонасида унга беради. Бироқ иш у ўйлагандек бўлиб чиқмади. Ғ.Пардаев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда ашёвий далил билан қўлга олинди.
Орган ходимини пора эвазига ўзининг йўриғига юргазишга ҳаракат қилган Ғ.Пардаевга нисбатан жиноят ишлари бўйича Ширин шаҳар суди ўз ҳукмини ўқиди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради