Caihong 5 номли учувчисиз аппарат бугун, яъни 2 ноябр куни намойиш этилди. Аппарат Хитойнинг Чжухай шаҳрида ўтказилаётган Халқаро авиацион-аэрокосмик кўргазма доирасида тақдим этилди. Дронлар орасида фаолият радиуси энг каттаси шу ҳисобланади.
Осмон ости мамлакатининг улкан дронини China Aerospace Science and Technology Corporation ширкати ишлаб чиқарган. Дроннинг қанотлари 21 метрлиги кишини ҳайратга солади. Caihong 5 ҳавода (10 км баландликда) 60 соатгача ишлаши мумкин. Аппаратга 24тагача ракета жойлашади.
Айтиб ўтиш керакки, 1999 йилдан бери China Aerospace Science and Technology Corporation Хитой армиясига ҳарбий аслаҳалар тайёрлаб берувчи асосий компаниядир. Компания мутахассислари космик аппаратлар, ракета ташувчилар, стратегик ва тактик ракета тизимлари ва ердаги қурилмалар ясаш устида ишлайди. Бундан ташқари CASC машинасозлик, кимёвий саноат, алоқа, транспорт жиҳозлари, компьютерлар, атроф-муҳит муҳофазаси анжомлари тайёрлаш ишлари билан шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди