WhatsApp мессенжери гарчи ўз вақтида миллионлаб фойдаланувчилар орасида машҳурликка эришган бўлса-да, кейинчалик имконияти жиҳатидан ундан бир мунча кучли мессенжерлар ҳам яратилди. Шунинг учун мессенжер эндиликда янада янги инновация ва функцияларга муҳтож. Мазкур камчиликни бартараф этиш мақсадида куни кеча WhatsApp’нинг iOS версиясига GIF-анимацияларни қўллаб-қувватлаш функцияси татбиқ этилди.
Роликни GIF-анимациясига айлантириш учун унинг давомийлиги 6 сониядан ортмаслиги керак. Анимацияли Live Photo юбориш учун “Прикрепить” тугмасига босиш керак, шундан кейин «Выбрать как GIF» менюсини танлаш зарур бўлади.
GIF-анимациясидан фойдаланиш учун илованинг WhatsApp 2.16.15 версиясини юклаб олиш лозим. Ҳозирча WhatsApp вакиллари мазкур функциянинг пайдо бўлгани ҳақида бирор маълумот бермаган. Бунга сабаб унинг Android версияга ҳали қўлланмагани бўлса керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради