Ш.Мирзиёев таалуқли вазирлик ва муассасалар раҳбарларига яқин орада Юнусобод йўлининг қурилаётган Файзулла Хўжаев ва Юнусобод бекатларини қуриб битказишни буюрди.
Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев пойтахт маъмурияти ва таалуқли муассасаларга Юнусобод йўлининг қурилаётган икки бекатини якунлаш ҳақида топшириқ берди, деб хабар қилади Тошкент ҳокимияти маълумотига асосланган холда "Дийдоразиз" нашри.
Ушбу икки бекатни қуриб битказиш ҳақидаги гаплар охирги 15 йил давомида муҳокама қилиб келинмоқда. Сўнгги йилларда бир неча мансабдор шахслар Тошкент лойиҳалаштириш институтлари ушбу бекатларнинг батафсил лойиҳаларини ишлаб чиқа бошлаган эди.
YUNUS-RAJABIY
Агентлик хабарига кўра Мирзиёев, таалуқли вазирлик ва муассасалар раҳбарларига Юнусобод йўлининг Файзулла Хўжаев ва Юнусобод бекатларини қуриб битказишни ва метронинг бошқа ер ости ва ер усти бекатларини лойиҳалаштиришни топширган. Тошкент метросининг Юнусобод йўли қурилиши 1988 йилда бошланган бўлиб, 2001 йилнинг сентябрида қурилиш ишлари якунланган эди.
Метронинг ушбу йўналиши лойиҳалаштириш ва қуришда жуда мураккаб бўлиб чиқди, чунки метро тунели ва бекатлари жойлашган жойлар каналлар ва Бўзсув кўли остига тўғри келди. Ундан ташқари метро қурилишига ўтган кўплаб инженер коммуникациялар ҳам халал берди.
Бугунги кунда ушбу метро йўналишининг асосий муаммоси унинг Юнусободнинг аҳоли гавжум яшайдиган мавзеларигача етиб келмагани бўлди. Шунинг учун ҳам йўловчиларнинг кўп қисми ё ундан умуман фойдаланмайди ёки фақат транзит мақсадларда фойдаланади. Метро йўналишини аҳоли кўп яшайдиган мавзеларгача еткизиш – шаҳар авто транспортини анча енгиллаштириш имконини берган бўлар эди ва асосийси – метрополитеннинг рентабеллигини сезиларли даражада ошади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади