Қорақалпоғистон Республикасида 2016 йилда паррандачиликни ривожлантиришга йўналтирилган 4 миллиард 802 миллион сўмлик 45 лойиҳа амалга оширилди, 200 дан зиёд янги иш ўрни яратилди. Йил давомида барча тоифадаги хўжаликларда 3 миллион 330 мингдан зиёд товуқ парваришланиб, 240 миллион донага яқин тухум етиштирилди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.
Амударё туманида умумий қиймати 285 миллион сўмлик 6 лойиҳа амалга оширилди. Натижада қўшимча равишда 19 минг бош парранда боқиш имконияти яратилди ва 28 янги иш ўрни ташкил этилди.
Айни пайтда тумандаги 8 паррандачилик субъектида 600 мингдан зиёд парранда парваришланмоқда. Ўтган йили уларда 9 тонна парҳез гўшт, 185 минг дона тухум ва инкубаторларда минглаб жўжа етиштирилди.
Хабарда айтилишича, ҳар бир оилада парранда бўлишини таъминлаш мақсадида 240 оилага йигирма беш донадан жўжа тарқатилган. Бу аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш билан бирга, дастурхон тўкинлигини таъминлайди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”