6 645
Эрдўғон Туркия Мосулдаги ҳарбий операцияда иштирок этиш учун рухсат сўрамаслигини билдирди
Ражаб Тоййиб Эрдўғон Ироқнинг Мосул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод этиш бўйича операцияда Анқара иштирок этишини истамаганларни қоралади. Туркия президенти бу ҳақда Истанбулда бўлиб ўтган 9-Евросиё ислом кенгашига мурожаатида маълум қилди, дея хабар беради “Ведомости”.
Президентга кўра, ИШИД Туркияга террор билан таҳдид қилмоқда ва мамлакат жангарилар ҳужуми олдини олиш ва қўшнилар — Ироқ ҳамда Сурияга ёрдам бериш чораларини кўрмоқда. Бунинг учун эса ҳеч қандай рухсат талаб этилмайди ва Туркиянинг бундай нияти ҳам йўқ.
“Айрим давлатлар ўзлари учун хавф мавжуд деб ҳисоблаган тақдирда Афғонистон ва бошқа давлатлардаги операцияларда иштирок этиш учун кўплаб километрларни босиб ўтади. Сурия билан 911, Ироқ билан эса 350 километр умумий чегараси бўлган Туркияни эса аралашмаслиги ва қўшни давлатларда туғилаётган таҳдидни бартараф этмаслигини исташмоқда”, — дея таъкидлади Эрдўғон. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси