Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президент в. б. Шавкат Мирзиёев билан учрашади.
Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдўған 17−18 ноябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилади gazeta.uz Туркия раҳбарининг сайтига асосланган ҳолда.
Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримов дафн этилган Самарқандга ташриф буюриши кутилмоқда.
Туркия раҳбари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев билан музокаралар олиб боради. Улар давлатлар ўртасидаги икки томонлама алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳамда минтақавий ва халқаро мавзуларни муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, Ражаб Таййиб Эрдўған Ўзбекистонга 2003 йилнинг 18−20 декабрь кунлари Туркия бош вазири сифатида келган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди