7 479
Лавров Россиянинг Туркиядаги элчисига суиқасд қилинишидан кўзланган мақсад ҳақидаги фикрларини билдирди
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишидан кўзланган мақсадга доир фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда "Kun.uz" нашри.
«Россия президенти Владимир Путиннинг Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан суҳбатида ҳамда ўзининг телевизион мурожаатида айтганидек, ушбу ваҳшийликни режалаштирган ва амалга оширганларнинг асл мақсади Россия-Туркия муносабатларининг нормаллашувига барҳам беришдир», — деган Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Карловнинг ўлдирилиши, Сурияда терроризмга қарши самарали курашга имкон бермасликни ҳам мақсад қилган.
«Бу фойда бермайдиган чоралар билан амалга оширилмоқда. Буниси кетмайди», — дея ғазабланган Сергей Лавров.
Аввалроқ, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли россиялик элчининг Туркияда ўлдирилиши мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларга таъсир кўрсатмаслигига ишонч билдирган эди.
19 декабрь куни Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловга Анқарада қуролли ҳужум қилинган эди. У олинган жароҳатлардан шифохонада ҳаётдан кўз юмган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди