ОАВ: Британияда типратиканлар оиласи катта кўламдаги темир йўл лойиҳасининг амалга оширилишига халақит қилмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-05-2016 | 21:47 ZAMIN.UZ / Жамият / 01 Май 2016 года
501

ОАВ: Британияда типратиканлар оиласи катта кўламдаги темир йўл лойиҳасининг амалга оширилишига халақит қилмоқда

ОАВ: Британияда типратиканлар оиласи катта кўламдаги темир йўл лойиҳасининг амалга оширилишига халақит қилмоқда

Лондон ҳайвонот боғи яқинида яшовчи 11 та типратикандан иборат типратиканлар оиласи 50 млрд долларлик High Speed Two (HS2) юқори тезликдаги темир йўл лойиҳасининг амалга оширилишини барбод қилиши мумкин. Бу ҳақда экологларга иқтибос келтирган ҳолда Daily Mail нашри хабар бермоқда, дейилади "Кун" нашрида.

Маълум қилинишича, бу типратиканлар оиласи Лондон ҳайвонот боғи жойлашган Рижентс парк автотураргоҳида яшайди. Лондон ҳайвонот боғи экологлари HS2 лойиҳасида ишлатилувчи қурилиш техникаси учун ажратилган бу жой типратиканлар сонининг камайишига ёки умуман қирилиб кетишига олиб келиши мумкин, деб ҳисобламоқдалар. Ҳайвонот боғига эгалик қилувчи Лондон зоологик жамиятига лойиҳага қарши лордлар палатасига арзнома топширган 827 нафар арзчи киради.

"Энг яхши ечим – умуман типратиканларни безовта қилмасликдир", деб айтди лойиҳа экологларининг типратиканларни бошқа жойга кўчириб ўтказиш таклифига Британия типратиканларни муҳофаза қилиш жамияти раҳбари Фэй Васс. Ҳайвонот боғи вакиллари таклифни рад этишди ва лойиҳа раҳбарлари билан учрашув ташкиллаштиришни талаб қилмоқдалар.

High Speed Two лойиҳаси Лондон ва мамлакатнинг шимолида жойлашган шаҳарлар орасида тезроқ ўтиш йўлларини яратишга қаратилган. Лойиҳанинг 1-босқичи Лондон ва Бирмингем ўртасида туннел ва ўтиш жойлари яратишдан иборат бўлади. Кутилишича, переездлар йўлга сарфланадиган вақтни 80 дақиқадан 50 дақиқага камайтиришга имкон беради.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru