"Палов" Хитойда ғолиб бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-06-2016 | 16:19 ZAMIN.UZ / Жамият / 01 Июн 2016 года
704

"Палов" Хитойда ғолиб бўлди

"Палов" Хитойда ғолиб бўлди

29 май куни Хитойнинг Яньтай шаҳрида “Гурман” деб номланган халқаро танловнинг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди, деб ёзмоқда "Uz24" нашри.

Танловда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари халқининг миллий ошхонасини оммалаштириб келаётган таниқли ошпаз Сталик Ханкишевнинг “Плов” (“Палов”) номли китоби энг яхши деб топилиб, нуфузли «BestSilkRoadCookbook» мукофотига сазовор бўлди.

“Палов” китоби Россияда чоп этилган ва у танловнинг “Жаҳон ошхонаси” бўлимида, “Ипак йўли ошхонаси ҳақида энг яхши китоб” номинациясида биринчи ўринни олди, деб ёзади nuz.uz.

Қайд этилишича, китоб муаллифи Сталик Ханкишиев ярим асрдан буён паловни хуш кўриб тановул қилишини тан олган, у салкам 40 йилдан бери палов тайёрлайди ва 10 йилдан бери палов ҳақида китоб ёзади.

Сталик Ханкишиевнинг янги китобидан машҳур сурат: Фарғона палови: кесилган қозон.
"Палов" Хитойда ғолиб бўлди

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru