Москва аэропортларида 30дан ортиқ рейс бекор қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Москва аэропортларида 30дан ортиқ рейс бекор қилинди

Москва аэропортларида 30дан ортиқ рейс бекор қилинди

Москва аэропортларида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли 30 дан ортиқ рейс бекор қилинди, 24 та рейс эса кечиктирилди. Бу ҳақида "Кун" нашри хабар қилмоқда.

Шереметьево аэропортининг ўзидаёқ 4 та рейс кечиктирилган, 19 таси эса бекор қилинган. Домодедово аэропортида 20 та рейс кечиктирилган, 11 таси бекор қилинган. Внуковода биргина рейс бекор қилинган.

Манбага кўра, Москвада 30 август куни ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бир қатор рейслар кечиктирилган. Домодедово аэропортида 56та рейс кечиктирилган ва бир рейс бекор қилинган. Внуковода 17 та рейс ушланиб қолган, биргина рейс бекор қилинган.

Метеорологларнинг хабар қилишича, 31 август куни Москвада яна кучли ёмғир ёғади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru