Японияда балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқлар топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Японияда балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқлар топилди

Японияда балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқлар топилди

Япониянинг Окинава оролида археологлар балиқ тутишга мўлжалланган дунёдаги энг қадимий илмоқларни топишди, деб хабар беради "Кун" нашри. Денгиз шиллиққурти чиғаноғидан ўйиб олинган бир жуфт илмоқнинг ёши 23 минг йилни ташкил қилади.

Олимларнинг тахминича, Окинавада биринчи одамлар 30 минг йил аввал қўним топганлар. Оролда табиий захираларнинг камлигигига қарамасдан, улар яшаб кетишга муваффақ бўлишган.

Топилма қадимги одамлар томонидан ўша пайтда балиқ тутишнинг илғор технологиялари кенгроқ қўллангани ҳақида тахмин қилишга имкон беради.

Окинава оролидаги ғорда илмоқлардан ташқари меҳнат қуроллари, мунчоқлар ва озиқ-овқат қолдиқлари аниқланган.

Олимларнинг фикрича, қадимги одамлар ғорга "қисқичбақаларнинг маълум турлари жуда мазали бўлган" вақтда ташриф буюриб турганлар.

Бунгача энг қадимий балиқ тутиш илмоқлари Тимор оролида топилган илмоқлар ҳисобланарди, уларнинг ёши камида 16 минг йилни ташкил қилади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru