Янги Зеландиянинг Отаго университети олимлари илк маротаба кабутарларнинг ёзилган сўзларни ўқий олиш хусусиятини исботлашди. Уларнинг имкониятларига бағишланган тадқиқот PNAS журналида чоп этилди, деб хабар берди "Кун" нашри.
Олимлар кабутарлар рамзларни ўқишда "орфографик" хусусиятларни намоён этишини исботлашди. Тадқиқотда кабутарларни экранда тўрт инглиз ҳарфидан иборат сўзлар кўринганда тумшуғи билан унга тегишга ёки сўз ясамайдиган тўрт ҳарф (масалан, URSP) пайдо бўлса, махсус рамзга тегиш ўргатилди. Олимлар аста-секинлик билан сўзларни қўшиб бориш орқали кабутарларга 58га яқин сўзни ёд олдиришди - фақатгина ақл салоҳияти 35 кўрсаткичига тенг кабутар шунча сўзни ёд олган, қолган кабутарлар ўртача 43та сўзни эслаб қолишган.
"Инсонлардан 300 миллион йиллик эволюция билан фарқ қилувчи ва мутлақо бошқача мия тузилишига эга кабутарлар орфографияда ҳайратланарли натижа кўрсатишди", - деди тадқиқот ҳаммуаллифи Ўнур Гунтуркун. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди