26 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев телефон орқали суҳбатлашишди. Бу ҳақда Қирғизистон Президентининг расмий сайтида хабар берилган, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Алмазбек Атамбаев Ўзбекистон ҳукумати икки томонлама ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратгани, икки давлат ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини олиб боргани учун Шавкат Мирзиёевга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Шунингдек, қардош халқнинг тинчлиги мустаҳкам бўлиши ва ривожланишига тилакдош эканини айтиб ўтди.
Шу куни Қирғизистон Президенти Алмазбек Атамбаев қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиш маросими чоғида Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат раҳбари этиб сайланишига умид қилаётганини билдирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади