Охирги кунларда, Россия президенти Владимир Путиннинг декабрда Японияга режалаштирилган ташрифидан АҚШда жиддий норозилик уйғотаётгани ҳақидаги хабарлар, бир неча ОАВлар томонидан тарқатилмоқда.
"G7 мамлакатлари санкциялари остида бўлган Путинга (Япония томонидан) кўрсатилган илтифот, "буюк еттилик" бундан буён тоғдек мустаҳкам эмаслигини билдиради", — дейилган эди АҚШ ҳукумати хабарида.
Бунга жавобан, Японияликлар ўзларига хос дипломатик маҳорат билан, Россия президенти император Акихито томонидан қабул қилинмаслигини хабар қилди.
"Япония ҳукумати (АҚШнинг ғазабини келтирмаслик учун) президент Путинни император Акихито ҳузурига таклиф қилмади, шундай йўл билан улар америкалик иттифоқдошларига ушбу ташриф "қайноқ" эмаслигини намойиш қилишди", — деб ёзади Киодо ахборот агентлиги.
Россия президенти Владимир Путиннинг Японияга ташрифи 15-16 декабр кунлари бўлиб ўтади. Учрашувнинг асосий мавзуси узоқ йиллардан бери можарога сабаб бўлаётган жанубий Курил оролларида иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш, мамлакатлар орасидаги виза тартибини осонлаштириш ва бошқа масалалар қўйилган.
Япония императори — давлат ва халқ бирлиги тимсоли бўлиб, фақат рамзий давлат раҳбари ҳисобланади. Японияда давлат тизими Конституцион монархия ҳисобланади. Давлат бошқаруви ва барча муҳим қарорлар Бош вазир ва парламент томонидан амалга оширилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади