Ҳеч қачон таслим бўлманг! » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-01-2016 | 17:31 ZAMIN.UZ / Жамият / 03 Январ 2016 года
2 547

Ҳеч қачон таслим бўлманг!

Ҳеч қачон таслим бўлманг!

“Омад бир неча омадсизлик натижасида келади, деб ҳисоблайман. Муваффақиятимизнинг бир фоизи омад, қолган тўқсон тўққиз фоизи эса омадсизликдир”.

Соиторо Хонда. “Honda” компанияси асосчиси.

Муваффақиятнинг ягона йўли — таслим бўлмасликдир. Инсон омадсизликка учрадими, дарров ҳаракатга тушиши ва буни максимал даражада қилиши лозим.

1. Тирик экансиз, барчасини уддалаш мумкин. Ўлим — таслим бўлиш учун ягона баҳона бўла олади. Тирик экансиз сиз учун ҳадсиз-ҳисобсиз имкониятлар омили мавжуд. Улардан фойдаланиб, мақсадингизга етинг.

2. Ҳаётга реал кўз билан қаранг. Барча иш ҳам бир уринишда ҳал бўлавермайди. Буни тушунинг. Бу дегани қўлни ювиб қўлтиққа артиш дегани эмас. Хатолар, янглишишлар бўлади ва ишонинг, буларнинг бари сизнинг фойдангизга. Фақат буни кўра билинг.

3. Сиз ўзингизга баҳо берганга қараганда кучли одамсиз. Кўзга кўринмас майда муаммолар сизни тўхтатиб қолмасин. Керак бўлса ўн, юз ва ҳатто минг марталаб омадсизликка учраган тақдирингизда ҳам асло таслим бўлманг.

4. Ўзингизни доим тергаб туринг. Масъулиятни олишдан сира қўрқманг. Ҳаммаси яхши бўлади. Бу қайтанга ўзингизга бўлган ишончнинг ортишига сабаб бўлади. Камтарлик яхши ҳислат, албатта. Лекин ҳамма жойда эмас.

5. Буни ҳам инсон боласи қилган-ку!” Ҳа, тўғри. Шу сабаб сиз ҳам уддасидан чиқасиз!

6. Амалга ошира олмаслигингизни таъкидлашсада, барибир орзуларингизга ишонинг.

7. Ён-атрофдагиларингизга суянинг. Шунда қувват янада ошади. Ярим йўлда ташлаб қўймайдиган танишларнинг бўлиши, фақат муваффақиятга олиб боради.

8. Ёдингиздан чиқмасин! Ҳаётда сизнинг аҳволингиздан баттарроқ ва сизга ҳаваси келадиган инсонлар сон минглаб топилади. Миллионлаб одамларга қийин, лекин улар таслим бўлишмаяпти. Улар курашишда давом этишаяпти.

9. Ўзингизга тўғри баҳо беринг. Сиз ҳар қандай бахтга муносиб инсонсиз!

10. Яхшилик қилишни ўрганинг. Бу билан ўзингизга ҳам ёрдам берасиз.

11. Барча нарсанинг ўз вақти соати бор. Вақтида Уолт Диснейни бўш тайёрлаган мақоласи учун ишлаб турган газетасидан ҳайдашган. Менделеев кимё фанидан қониқарсиз баҳода ўқиган. Шу сабаб кўп сиқилманг. Ҳозирча омадингиз келмаяптими, демак омад келишининг ўз вақти соати бор!

Манба: Kun.uz нашри.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru