Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал» Мадрид - «Манчестер Сити» учрашуви бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
04-05-2016 | 12:28 ZAMIN.UZ / Спорт / 04 Май 2016 года
905

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал» Мадрид - «Манчестер Сити» учрашуви бўлади

Европа Чемпионлар лигаси. Бугун «Реал» Мадрид - «Манчестер Сити» учрашуви бўлади

Бугун Мадрид шаҳрида Европа Чемпионлар лигаси мусобақасининг ярим финал - жавоб учрашувларидан ўрин олган яна бир баҳс бўлиб ўтади. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар бермоқда.

Унда маҳаллий "Реал" жамоаси Англия "Манчестер Сити" клубини қабул қилади.

Бу жамоаларнинг дастлабки учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Ўшанда "Реал" футболчилари Роналдусиз ҳаракат қилишган. Бугунги ўйинда Криштианунинг майдонга қайтиши кутилмоқда. Умуман олганда, Зидан шогирдлари иккинчи беллашувда бор кучларини беришмоқчи.

Ўз навбатида "Сити" ҳам осонликча таслим бўлмаслигини ва финалга чиқиш учун кураш олиб боришини маълум қилган.

Дунёнинг кўплаб футбол экспертлари ўйинда "Реал"нинг кичик ҳисобдаги ғалабасини тахмин қилмоқда. Натижани эса, ўйиндан кейин билиб оламиз.

Эслатиб ўтамиз, ўйин Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru