«Реал» Мадридда «Валенсия»ни мағлубиятга учратиб, 2-ўринга кўтарилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-05-2016 | 09:08 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Май 2016 года
320

«Реал» Мадридда «Валенсия»ни мағлубиятга учратиб, 2-ўринга кўтарилди

«Реал» Мадридда «Валенсия»ни мағлубиятга учратиб, 2-ўринга кўтарилди

Испания чемпионати 37-турида “Реал” жамоаси ўз майдонида “Валенсия” футболчиларига қарши баҳс олиб борди. Муросасиз кечган баҳсда мадридликлар 3:2 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда "Uff.uz" хабар берди.

Ўйиннинг 26-дақиқасида Криштиану Роналду гол киритиб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига етай деб қолган бир вақтда Карим Бензема мадридликлар устунлигини оширди.

Иккинчи бўлимда “Валенсия” ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. 55 дақиқада Родриго гол муаллифига айланди. 4 дақиқа ўтар-ўтмас Роналду учрашувдаги иккинчи голини киритди.

81 дақиқада Андре Гомес яна ҳисобни қисқартирди — 3:2. Шундан сўнг бошқа гол киритилмади ва Зайниддин Зидан жамоаси 87 очко жамғариб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Ушбу турда "Эспаньол"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратган "Барселона" 88 очко билан биринчи ўринда қолди. "Атлетико" сафарда "Леванте"га енгилди ва 85 очко билан қолиб кетиб, учинчи ўринга пастлади.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru