«Манчестер Сити» Тони Кроосни сотиб олмоқчи » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-05-2016 | 14:07 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Май 2016 года
373

«Манчестер Сити» Тони Кроосни сотиб олмоқчи

«Манчестер Сити» Тони Кроосни сотиб олмоқчи

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.

Хабар қилинишича, 26 ёшли футболчини сотиб олиш борасида "шаҳарликлар"ни келаси мавсум бошқариши кутилаётган Хосеп Гвардиола ташаббус билан чиққан. У ярим ҳимоячи билан "Бавария"даги иш жараёни борасида яхши таниш ва уни қўл остида кўришни истамоқда, дейилади "Uff.uz" нашрида.

Бироз вақт муқаддам Гвардиола айнан Кроос 2014 йилда "Реал"га сотиб юборилгани учун "Бавария" билан янги шартнома имзолашни истамагани хабар қилинган эди.

Тони Кроос билан "Манчестер Сити"дан ташқари яна "ПСЖ" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru