Америка Кубоги: Аргентина Мессининг хет-триги эвазига Панамани йирик ҳисобда енгди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-06-2016 | 11:36 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Июн 2016 года
511

Америка Кубоги: Аргентина Мессининг хет-триги эвазига Панамани йирик ҳисобда енгди

Америка Кубоги: Аргентина Мессининг хет-триги эвазига Панамани йирик ҳисобда енгди

Америка кубогида гуруҳ босқичининг 2-тур ўйинлари якунига етди. "D" гуруҳида иштирок этаётган Аргентина терма жамоаси Панамани йирик ҳисобда мағлуб этди ва муддатидан аввал чорак финал йўлланмасини ҳал қилди, деб ёзади "Tribuna.uz".

Ўйин бошида Отаменди аргентиналикларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Баҳснинг 31-дақиқасига келиб панамаликлар майдонда бир киши бўлиб қолишди. Бунгача сариқ карточка олган Годой рақиб футболчисига нисбатан анча қўпол ҳаракат қилди ва қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.

Ўйин тугашига ярим соат қолганида Херардо Мартино жамоа етакчиси Мессини майдонга туширди. Лео ярим соат ичида "хет-трик"ни расмийлаштирди. У дастлабки ва учинчи голларини Панама жарима майдончаси ичида зарба бериш орқали урган бўлса, иккинчи тўпни жарима зарбасидан чиройли тарзда киритди.

Аргентинанинг бешинчи голи ҳам Мессининг узатмасидан кейин рақиб дарвозасидан жой олди: Рохо бош билан тўпни Агуэрога қолдирди, Серхио эса яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Аргентина Копа Американинг чорак финалига муддатидан олдин чиқди. Панама иккинчи йўлланмаси учун сўнгги турда Чилига қарши баҳс олиб боради.

Америка кубоги, "D" гуруҳи, 2-тур
Аргентина – Панама 5:0 (1:0, 4:0)

Голлар: 1:0 – 7 Отаменди, 2:0 – 68 Месси, 3:0 – 78 Месси, 4:0 – 87 Месси, 5:0 – 90 Агуэро.
Аргентина – Ромеро, Отаменди, Рохо, Меркадо, Фунес Мори, Фернандес (Месси, 61), Маскерано, Банега, Гайтан, Ди Мария (Ламела, 43), Игуаин (Агуэро, 76).
Панама – Пенедо, Балой, Миллер, Мачадо, Энрикес, Гомес, Годой, Кинтеро, Купер (Арройо, 76), Пиментель (Камарго, 20), Перес (Техада, 75).
Огоҳлантиришлар: Перес (6), Фернандес (15), Маскерано (17), Балой (17), Годой (22), Купер (47), Гайтан (66), Энрикес (78).
Четлатиш: Годой (31).

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru