Евро-2016да кичик сенсация. Португалия Исландияни енга олмади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-06-2016 | 02:52 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Июн 2016 года
597

Евро-2016да кичик сенсация. Португалия Исландияни енга олмади

Евро-2016да кичик сенсация. Португалия Исландияни енга олмади

Европа чемпионати гуруҳ босқичи доирасида Португалия терма жамоаси Исландияга қарши майдонга тушди ва кутилмаганда дуранг қайд этди. Бу ҳақда "Fut.uz" хабар берди.

Учрашувда португалияликлар устунликка эга бўлдилар. Аммо ҳимояда ўйнаган Исландия ҳам бир қатор вазиятларга эга бўлди. Дастлаб ҳисоб биринчи бўлимнинг 31-дақиқасида Нани томонидан очилган эди. Аммо Португалия шундан сўнг устунликни ривожлантира олмади.

Иккинчи бўлимнинг 50-дақиқасида Бярнасон киритган гол Исландияга бир очко олиб келди. Эътиборли томони, Исландия учун бу Европа чемпионатларидаги дастлабки очко бўлди.

Европа чемпионати
F гуруҳи
Португалия – Исландия 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 31 Нани, 1:1 – 50 Бярнасон.
Португалия – Руй Патрисиу, Виейриня, Пепе, Карвалю, Геррейру, Данилу Перейра, Андре Гомеш (Эдер, 84), Жоау Мариу (Куарежма, 76), Моутиню (Саншеш, 71), Нани, Роналду.
Исландия – Халдерссон, Сэварссон, Сигурдссон, Арнасон, Скуласон, Гудмундссон (Бярнасон, 90), Гуннарссон, Сигурдссон, Бьярнасон, Сигторссон (Финнбогасон, 81), Бедварссон.
Огоҳлантиришлар: Бярнасон (55), Финнбогасон (90).

Теглар: EURO 2016

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru