Марадона никоҳсиз туғилган ўғлини 30 йил ўтиб ўзининг фарзанди деб тан олди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Марадона никоҳсиз туғилган ўғлини 30 йил ўтиб ўзининг фарзанди деб тан олди

Марадона никоҳсиз туғилган ўғлини 30 йил ўтиб ўзининг фарзанди деб тан олди

Машҳур аргентиналик футболчи Диего Марадона яқинда 30 ёшга тўладиган никоҳсиз туғилган ўғлини оммавий равишда ўзининг фарзанди деб тан олди. Бу ҳақда "Кун" хабар берди.

Кичик Диего Марадона 1986 йилда отаси "Наполи"да тўп суриб юрган кезларда дунёга келган. Футбол афсонаси ўша кезларда ўғлини тан олмаган ва ДНК синовидан ўтишдан бош тортган.

Марадона ўғли билан ҳозирда ўзи яшайдиган Буэнос-Айрес четидаги Норделт шаҳарчасида учрашди. Марадона ўғлини бағрига босиб, уни юзларидан ўпиб, ўғли 30 йил кутган "Сен менинг ўғлимсан"! сўзларини айтди.

"Мен ўғлим билан топишганидман хурсандман. Мен уни яхши кўраман, у менинг ўзим", деб айтди Марадона.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru