Майкл Жордан суд орқали супермаркетлар тармоғидан қарийб 9 миллион доллар ундирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Майкл Жордан суд орқали супермаркетлар тармоғидан қарийб 9 миллион доллар ундирди

Майкл Жордан суд орқали супермаркетлар тармоғидан қарийб 9 миллион доллар ундирди

Ўтмишнинг афсонавий баскетболчиси Майкл Жордан суд қарорига мувофиқ 8,9 миллион доллар товон пули олади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га асосланиб «Дарё» нашри хабар бермоқда.

2009 йили АҚШдаги супермаркет тармоқларидан бири Sports Illustrated журналида Майкл Жорданнинг исмидан фойдаланган ҳолда эълон жойлаштирган эди. Компания адвокатлари бу ҳаракатни 126,9 минг долларга баҳолади, Жордан эса ҳуқуқшунослар ва тегишли иқтисодий мутахассислар билан маслаҳатлашганидан сўнг, 10 миллион доллар товон пули талаб қилди.

Оқибатда икки карра Олимпия ва олти карра NBA чемпиони ҳисобланган Майкл Жордан, суд қарорига мувофиқ, реклама кампанияси давомида унинг исмидан берухсат фойдаланилгани учун 8,9 миллион доллар миқдорида компенсация пули оладиган бўлди.

«Бугунги ҳукмдан қониқиш ҳосил қилдим. Ҳеч ким сизнинг исмингиздан тегишли рухсатсиз фойдаланмаслиги лозим», — деди айни вақтда «Шарлотт Хорнетс» баскетбол жамоасига эгалик қилаётган Майкл Жордан.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru