Уч нафар енгил атлетикачимизга «Спарк» топширилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Уч нафар енгил атлетикачимизга «Спарк» топширилди

Уч нафар енгил атлетикачимизга «Спарк» топширилди

2014 йил якунларига кўра эришган юксак натижалари учун енгил атлетикачиларимиз – Светлана Радзивил, Екатерина Воронина ва Леонид Андреевга “Спарк” автомобиллари, бир қатор етакчи спортчи ва мураббийларга эса пул мукофотлари топширилди.

Енгил атлетикачиларни тантанали тақдирлаш маросими кеча пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари, спортчилар иштирок этишди.

Байрам дастурида эстрада юлдузлари Рашид Холиқов, Алишер Файз, Райҳона ва бошқалар ўз қўшиқлари билан кечага ўзгача файз қўшишди.

Манба. olamsport.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru