08:24 / 10.05.2024
183

Европа Лигасининг финалчилари маълум бўлди

Европа Лигасининг финалчилари маълум бўлди
Футбол бўйича Европа Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинлари 9 май, пайшанба куни бўлиб ўтди.

“Байер” “Рома”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг биринчи бўлими сўнгида Леандро Паредес пенальтидан унумли фойдаланиб, римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда, 66-дақиқада Паредес яна пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди. 82-дақиқада Манчини ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Станишич ҳисобни тенглаштирди ва энг муҳими “Байер”нинг мағлубиятсиз серияси давом этишига сабабчи бўлди.

Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. Умумий ҳисоб эса 4:2, “Байер” фойдасига.

Яна бир ярим финал ўйинида “Аталанта” “Марсель”ни 3:0 ҳисобида таслим этди. Ўйиндаги голларга Лукман, Ружери ва Турелар муаллифлик қилди. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Икки ўйин натижасига кўра “Аталанта” 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди.

Шу тариқа Европа Лигаси финалида “Байер” ва “Аталанта” ўзаро баҳс олиб боради.

Европа Лигаси 1/2 финал
9 май, пайшанба

“Байер” — “Рома” 2:2
Голлар
: 0:1 – 43 Паредес (пенальти), 0:2 – 66 Паредес (пенальти), 1:2 – 82 Манчини (автогол), 2:2 – 90+7 Станишич.
“Байер”: Коварж, Фримпонг (Станишич, 90), Та, Тапсоба, Инкапиэ, Грималдо (Коссуну, 90), Жака, Ҳофманн (Вирц, 81), Паласиос, Адли, Гложек (Шик, 74).

“Рома”: Свилар, Анхелиньо (Смоллинг, 81), Манчини, Ндика, Спинассола (Залевски, 21), Паредес, Кристанте, Пеллегрини (Абраҳам, 81), Аш-Шаарави, Лукаку, Азмун (Бове, 72).
Огоҳлантиришлар: Тапсоба (20), Манчини (20), Пеллегрини (21), Паредес (27), Залевски (29), Та (41), Вирц (89).

“Аталанта” — “Марсель” 3:0
Голлар
: 1:0 – 30 Лукман, 2:0 – 52 Ружери, 3:0 – 90+4 Туре.
“Аталанта”: Муссо, Заппакоста (Ҳатебур, 76), Жимшити, Ҳин, де Рон, Ружери, Копмейнерс, Эдерсон (Скалвини, 56), де Кетеларе (Пашалич, 61), Лукман (Туре, 77), Скамакка (Миранчук, 56).
“Марсель”: Лопес, Клосс (Пеми, 72), Мбемба (Унаи, 59), Жиго, Балерди, Мерлен (Луис Энрике, 72), Кондогбиа, Верету, Харит (Корреа, 84), Ндиай (Сарр, 59), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Эдерсон (47), де Рон (63).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Европа Лигасининг финалчилари маълум бўлди