Дубайда “Реал” ва “Милан” ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дубайда “Реал” ва “Милан” ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади

Дубайда “Реал” ва “Милан” ўртасида ўртоқлик учрашуви ўтказилади

Бугун, 30 декабрь куни, Тошкент вақти билан кечки 21:00 да БААнинг Дубай шаҳридаги «The Sevens Stadium» ўйингоҳида “Реал” ва “Милан” жамоалари ўртасисдаги ўртоқлик учрашуви бошланади, деб хабар бермоқда kun.uz.

40 минг кишига мўлжалланган ушбу стадионда ўтказиладиган ўйин учун савдога чиқарилган чипталар бир ҳафта муқаддам сотиб бўлинган эди.

Ушбу ўйинда “Милан” бош мураббийи “Реал”нинг собиқ дарвозабони Диего Лопесни асосий таркибга киритган. Бундан ташқари, бугун “Қироллик клуби”га қарши ўйиннинг асосий таркибидан Бонера, Мексес, Сапата, Албертацци, Монтоливо, Де Йонг, Бонавентура, Мунтари, Менез ҳамда Эл Шаарави каби футболчилар жой олган.

Мадридликлар мураббийи Карло Анчелотти эса ушбу ўйинда Кейлор Навас, Варан, Коэнтрау, Начо, Арбелоа, Хедира, Роналду, Эрнандес, Хесе, Ильярраменди ва Иско каби футболчилардан иборат асосий таркибдан фойдаланади.

Мухлислар ушбу ўйинни “Dubai Sports” канали орқали томоша қилишлари мумкин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru