Криштиану Роналду: «Иринага бахт тилайман» » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-01-2015 | 10:26 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Январ 2015 года
1 143

Криштиану Роналду: «Иринага бахт тилайман»

Криштиану Роналду: «Иринага бахт тилайман»

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду россиялик супермодель Ирина Шейк билан муносабатлари якунига етганини билдирди ва унга бахт тилади.

«Ирина Шейк билан беш йиллик муносабатларимиз ниҳоясига етди. Бу қадамни ҳозир қўйишимиз - иккимиз учун ҳам яхши бўлишини ўйладик. Иринага бахт тилайман», - дейди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, Португалия матбуоти бу ажралишга Криштианунинг онаси, Шейкнинг қайнонаси бўлиши мумкин бўлган Долорес Авейрунинг 60 йиллик юбилейига моделнинг ташриф буюрмаганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Шу сабаб ошиқ ва маъшуқа Дубайдаги таътил вақтида қаттиқ жанжаллашиб қолганлар ва ажралишга келишганлар.

Манба: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru