Месси Ла лигадаги 300-ўйинда 3та гол урди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Месси Ла лигадаги 300-ўйинда 3та гол урди

Месси Ла лигадаги 300-ўйинда 3та гол урди

«Барселона» ҳам Испания Ла лигасининг 23-турида ғалаба қозонди ва "Реал" билан орадаги фарқ 1 очко қолишини таъминлади.

Ушбу ўйин "Барселона" таркибида иккита эътиборга молик ҳолат кузатилди. Лионель Месси Ла лигадаги 300-ўйинда майдонга тушган бўлса, Педро "Барса" таркибида барча мусобақаларда ўзининг 300-ўйинида ҳаракат қилди. Лионель ўзининг юбилей ўйинига "хет-трик" совға қилган бўлса, Педро бугун битта голга ҳаммуаллифлик қилди.

"Леванте" "Камп Ноу"да деярли мезбонларга қаршилик кўрсата олмади. Меҳмонлар голга тортадиган вазиятни ярата олишмади. Месси рақиб дарвозасини 3 марта ишғол қилишдан ташқари (биттаси пенальтидан), Неймарнинг голига ассистентлик қилди. Луис Суарес ижросидаги сўнгги гол эса жуда чиройли чиқди. Уругвайлик футболчи чалқанча услубда зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди. 5:0!

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" очколари сонини 56тага етказиб олди ("Реал"да 57та). Месси эса Ла лига доирасида ушбу мавсумдаги голлари сонини 26тага етказди. Энди у Роналдудан 2та тўп ортда бормоқда.

Испания Ла лигаси, 23-тур
"БАРСЕЛОНА" - "ЛЕВАНТЕ" - 5:0

Голлар: 1:0 – 17 Неймар, 2:0 – 38 Месси, 3:0 – 59 Месси, 4:0 – 65, пенальти Месси, 5:0 – 73 Суарес.
"Барселона": Браво, Монтойя, Бартра, Адриано, Хави, Маскерано, Педро, Бускетс, Ракитич (Роберто, 62), Месси, Неймар (Суарес, 67).
"Леванте": Мариньо, Тоньо, Наварро, Рамис, Лопес (Жейсон, 71), Диоп (Мари, 78), Симао, Шуметра, Моралес, Уче (Касадесус, 62), Барраль.
Огоҳлантиришлар: Рамис (64), Барраль (68), Бускетс (77).

Манба: www.stadion.uz.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru