Россияда “YotaPhone 2″нинг нархи 32 990 рубль бўлади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Россияда “YotaPhone 2″нинг нархи 32 990 рубль бўлади

Россияда “YotaPhone 2″нинг нархи 32 990 рубль бўлади

Россияда "YotaPhone 2" нинг нархи 32 990 рублни ташкил этади. "YotaPhone 2 тақдимотидан сўнг у Европанинг 20 та давлатида сотувга чиқарилади. 2015 йилнинг биринчи чорагида смартфонларни Хитойда ва Осиё-Тинч океани минтақасининг бошқа давлатларида, сўнгра Канада ва Лотин Америкасида сотиб олиш мумкин бўлади ", деб хабар берилади компанияда.

"YotaPhone 2" смартфонининг илк нусхаси Барселонада 2014 йилнинг февралида бўлиб ўтган "Mobile World Congress" кўргазмасида намойиш этилган эди. Ушбу смартфоннинг афзалликларидан бири унинг иккита экранга эгалигидир. Бу экранлардан бири смартфоннинг биринчи томонида жойлашган бўлиб, 5 дюймли, кўрсатиш қобилияти 1920х1080 бўлган AMLED-дисплейидан (фильмлар, суратлар кўриш учун, ўйинлар ва интернетда ишлаш учун мўлжаланган), бошқаси смартфоннинг иккинчи томонида жойлашган 4,7-дюймли, кўрсатиш қобилияти 960х540 бўлган EPD -дисплейидан (электрон сиёҳлар технологияси асосида яратилган, хабарларни кўриш, электрон китобларни ўқиш учун мўлжалланган) иборат.

"YotaPhone 2" смартфони шакли ўзидан олдинги "YotaPhone" смартфонининг тўғри бурчакли қиррали шаклидан фарқли равишда, қирралари учлари думалоқланган кўринишга эга. Агар телефон батарейкаси ўтириб қолса, фойдаланувчи рангли экранни ўчириб қўйиб, фақатгина иккинчи томонида жойлашган оқ-қора рангли экрандан фойдаланиши мумкин.
Фото: ИТАР-ТАСС
Манба: Kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru