Apple корпорацияси Apple Watch’нинг финал версиясини намойиш қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Apple корпорацияси Apple Watch’нинг финал версиясини намойиш қилди

Apple корпорацияси Apple Watch’нинг финал версиясини намойиш қилди

Сан-Францискода бўлиб ўтаётган Spring Forward махсус тадбири давомида Apple компанияси Apple Watch «ақлли соати»нинг бир нечта кўринишини намойиш қилди.

Соатлар циферблатига вақт ҳақида маълумотдан ташқари, виджетлар: таймер, календарь ва дунё соати, пульсометр, трекер ва бошқаларнинг маълумотларини чиқариш мумкин.

Соатга микрофон ўрнатилган, у орқали қўнғироқларга жавоб бериш мумкин бўлади. Шунингдек, соат Apple Pay тўлов тизимини ҳам қўллаб-қувватлайди. Apple Watch бир қувватланишда 18 соатгача ишлай олади.

Apple Watch Sport’нинг базавий версиясининг 38-ммли моделининг нархи 349 доллардан ва 42 ммли моделининг нархи 399 доллардан бошлаб сотилади. Соатнинг зангламайдиган пўлатдан ишланган версиясига 549 доллардан 1049 долларгача бўлган нарх белгиланган. Тилладан ишланган Apple Watch Edition версияси эса 10 минг доллардан сотилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru