Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади

Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари ишлаб чиқариш ҳажмини оширади

Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун жуда катта миқдорда буюртма олган Samsung Electronics компанияси ушбу смартфонларни ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга қарор қилди. Бу ҳақда Жанубий Кореяда чоп этиладиган Electronic Times газетасига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

ОАВларнинг маълумотларига кўра, 2015 йилнинг апрелида Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонларидан 8 млн дона чиқаришни режалаштирмоқда, бу аввал режалаштирилгандан кўра 1 млн дона кўпроқни ташкил қилади. Март ойига қўйилган 5 млн дона смартфон ишлаб чиқариш режаси ўзгаришсиз қолган.

Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари Project Zero лойиҳаси доирасида”нолдан” бошлаб яратилган. Компания ўзининг бозордаги улушининг камайгани ва молиявий пасайиш шароитида бу смартфонларга катта умид билдирмоқда.

Бир неча кун ичида Samsung компанияси Galaxy S6 ва Galaxy S6 Edge смартфонлари учун рекорд даражада, яъни 20 млн дона қурилма учун буюртма олган. Hi Investment нинг таҳлилчиси Ли Мин-Ах буни бежиз эмас деб айтган, чунки смартфонлар техник жиҳатдан жуда яхши жиҳозланган. Айнан шу сабабли смартфонлар ўзларининг рақобатчилари, шу жумладан iPhone 6 олдида ажралиб туради.

Смартфон 10 апрелдан 20 та мамлакатда сотувга чиқарилади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru