Юрак пульсини қайси смарт-соат аниқ ўлчайди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Юрак пульсини қайси смарт-соат аниқ ўлчайди?

Юрак пульсини қайси смарт-соат аниқ ўлчайди?

Яқин кунларда JAMA Cardiology томонидан ўтказилган синовлар натижасида Apple Watch юрак пульсини энг тўғри ўлчайдиган смарт-соат деб топилган. Бу ҳақда "Terabayt.uz" хабар берилди.

Кливленд клиникасининг мутахассислари 50 нафар соғлом кишиларда айни кунда мобил саноатдаги энг машҳур смарт-соат ва аксессуарларни синаб кўришди. Тажриба иштирокчиларининг юрак пульси бир вақтнинг ўзида ҳам смарт-соат ёрдамида, ҳам электрокардиограмма ускунасида ўлчаниб борилди. Тажрибада Apple Watch, Fitbit Charge HR, Mio Alpha ва Basis Peak каби аксессуарлардан фойдаланилган.

Қизиғи, яқин орада баъзи фойдаланувчиларда куйиш ҳолатини келтириб чиқаргани учун Basis Peak бозордан чақириб олинган эди. Афсуски, тажрибада биронта Android Wear платформасидаги соатлар ишлатилмаган.

Тажриба якунида Apple Watch бошқа гаджетларга қараганда 90% аниқроқ натижа қайд этган. Тажрибада Android Wear ва Tizen дастуридаги соатлар қатнашмаганлиги туфайли унинг натижаларини мукаммал ва объектив деб ҳисоблаш қийин.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru