22:30 / 13.04.2024
46

TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради

TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради
Фото: Drew Angerer/Getty Images
TikTok яқин келажакда янги TikTok Notes номли фотосурат алмашиш иловасини ишга туширади. The Verge таъкидлаганидек, дастлабки босқичда хизмат катта эҳтимол билан илова фойдаланувчилари аввал баҳам кўрган фотосуратлар билан тўлдирилади.

Ижтимоий тармоқ аллақачон ўз фойдаланувчиларига бу ҳақда билдиришнома юборган. Унда айтилишича, TikTok фойдаланувчилари ўз хоҳишига кўра янги хизматдаги постларни баҳам кўриши мумкин. Қисқа видеоларни яратиш ва кўриш хизматига эга бўлган Хитойнинг ByteDance компанияси янги ижтимоий тармоқни ишлаб чиқаётгани ҳақидаги маълумотлар аввалроқ, март ойида пайдо бўлган эди.

Шундан сўнг, компания вакиллари «ўз фойдаланувчилар ҳамжамиятига ушбу форматлар учун мос бўлган махсус майдонда ўз ижодини, шу жумладан фотосуратлар ва матнли постларни яратиш ва баҳам кўриш имконини бериш йўлларини ўрганаётганини» айтди. Аммо бундай иловани ишга тушириш вақти ҳақида батафсил маълумот берилмаган эди.

The Verge қайд этганидек, дастлабки босқичда TikTok Notes катта эҳтимол билан TikTok фойдаланувчилари ижтимоий тармоқда баҳам кўрган фотосуратлар билан тўлдирилади. Нашрнинг таъкидлашича, янги илова устидаги ишлар деярли якунланган ва хизмат яқин орада расман ишга туширилиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради