2017 йилда 75% интернет трафик мобил қурилмалардан сарфланади » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

2017 йилда 75% интернет трафик мобил қурилмалардан сарфланади

2017 йилда 75% интернет трафик мобил қурилмалардан сарфланади

Сўнгги йилларда мобил қурилмаларнинг яшин тезлигидан оммалашиши натижасида дунёнинг турли бурчакларидаги одамлар интернет тармоғига уланиш имкониятига эга бўлдилар. Айниқса, смартфон ва планшетлар орқали миллиардлаб фойдаланувчилар интернетдан фаол фойдаланишмоқда.

Terabayt.uz cайтининг Androidheadlines ресурсига таяниб ахабр беришича, 2012 йилда жаҳон бўйлаб 40% интернет трафик мобил қурилмалар орқали сарфланган, 2016 йилда эса бу кўрсаткич 68%га етиши прогноз қилинмоқда. Бироқ аналитикларнинг фикрича, ушбу кўрсаткич фақат ва фақат ўсишда давом этиб бораверади. Мисол учун, прогнозларга кўра 2017 йилда глобал интернет трафикнинг 75 фоизи мобил қурилмалар ҳисобига тўғри келиши мумкин экан.

2018 йилда эса ушбу миқдор 79%га етиб, 2012 йилдаги кўрсаткичдан икки баравар ортиқ бўлиши тахмин қилинмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru