Хитой парламенти киберхавфсизликка доир янги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар қилмоқда Kun.uz сайти.
Таъкидланишича, ҳужжат Бутунхитой халқ вакиллари доимий қўмитасининг сессиясида муҳокама этилган. Синьхуа агентлигига кўра, бу қонун ҳуқуқ-тартибот идораларига Хитой ахборот инфратузилмаларида қўпорувчилик қилишда гумон қилинган хорижий шахс ва ташкилотларнинг ҳисоб рақамларини музлатиб қўйишга имкон беради.
Бундан ташқари, қонун Хитойнинг маҳаллий IT-соҳасини ҳимоя қилишга қаратилган. Ғарб ОАВ фикрича, бу ҳужжат, ўз навбатида, хитойликларнинг хориж маҳсулотларини харид қилиш хоҳишини йўққа чиқариши мумкин.
Октябрь ойи бошларида ХХР раиси Си Цзиньпин Хитойнинг ўз интернет тизимларини барпо этишни тезлатиш зарурлиги ҳақида гапирган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади