Samsung Galaxy S8 тақдимоти икки ойга кечиктирилиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Samsung Galaxy S8 тақдимоти икки ойга кечиктирилиши мумкин

Samsung Galaxy S8 тақдимоти икки ойга кечиктирилиши мумкин

Samsung Galaxy S8 моделининг глобал тақдимоти тахминан икки ойга ортга сурилиб, 2017 йилнинг апрель ойида ўтказилиши мумкин.

Samsung аввалроқ Apple Siri муаллифларининг Viv Labs стартапини харид қилган эди. Стартап Samsung қурилмалари учун овозли ёрдамли (сунъий интеллект базасида ишлайдиган) тайёрлаши режалаштирилган эди. Шу яқин кунларда интернет тармоғидаги етакчи технология нашрларида пайдо бўлган хабарга кўра, Samsung Galaxy S8 флагмани айнан мана шундай функция билан таъминланар экан. Энг қизиғи шундаки, мазкур рақамли ёрдамчининг дастури очиқ платформада бўлиб, мустақил илова дастурчилари ўз сервисларини у билан интеграциялаш имкониятига эга бўладилар.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ тармоқда тарқалган хабарларда Samsung Galaxy S8 бевосита дисплейга созланган оптик бармоқ изи сканерига эга бўлиши ёзилган эди. Ҳозирча моделнинг аниқ техник параметрлари ҳақида гапиришга бироз эрта. Лекин шу нарса аниқки, Galaxy Note 7 билан юз берган салбий ҳодисадан кейин Жанубий Корея гиганти навбатдаги флагманни бутун меҳрини берган ҳолда ишлаб чиқади.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru