13:29 / 02.05.2024
209

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди

АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Фото: Getty Images
АҚШ Россия режими ва бизнесга қарши янги санкциялар киритди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирлиги сайтида хабар берилди.

Янги санкциялар ҳақидаги пресс-релизда таъкидланишича, Америка ҳукуматининг ушбу чоралари Россиянинг ўз ҳарбий машинасини сақлаб қолиш қобилиятини камайтириш ва Кремль даромадлари ва ҳарбий техникадан фойдаланиш имкониятини чеклаш учун мўлжалланган.

Янги санкциялар рўйхатида 300 та юридик ва жисмоний шахслар мавжуд. Улар орасида “Аэрофлот” шўба корхонаси “Победа”, Урал автомобиль заводи, “Proton” заводи, “Сибантрасит” бир қатор тузилмалари, Брянск автомобиль заводи ва бошқа ташкилотлар мавжуд.

Шу билан бирга, Америка Россия расмийларига чекловларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган учинчи мамлакатлардаги компанияларга нисбатан хавотир билдирган.

"Санкциялар Озарбайжон, Бельгия, Хитой, Словакия, Туркия ва БАА компанияларига нисбатан жорий этилди", — дея хабар берган АҚШ молия вазирлиги.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди