Facebook ижтимоий тармоғи WhatsApp мессенжерини сотиб олиш бўйича битимнинг кўриб чиқилишида нотўғри ахборот тақдим қилган бўлиши мумкин, деб ёзмоқда Kun.uz сайти хабарида. Еврокомиссия бу масала бўйича ўз эътирозларини компанияга юборди.
"Facebook’да 2017 йил 31 январгача бизнинг дастлабки хавотирларимизга жавоб бериш учун вақт бор", деб айтди журналистларга ЕКнинг матбуот хизмати вакили.
Унинг айтишича, агар хавотирлар тасдиқланса, компания жаримага тортилиши мумкин.
ЕКнинг фикрича, Facebook ЕК томонидан WhatsApp сотиб олиниши бўйича битимни кўриб чиқаётганда "нотўғри ёки чалғитувчи маълумотни тақдим қилган" бўлиши мумкин.
2014 йил октябрда Facebook WhatsApp’ни 19 млрд долларга сотиб олган. ЕК бу битимга рухсат берган. Комиссиянинг таъкидлашича, жорий тергов ЕКнинг мессенжерни сотиб олиш бўйича қарорига таъсир қилмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди