Хитойдаги смартфонлар ва телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи иккинчи энг йирик компания — ZTE фойдаланувчи кўз қорачиғининг ҳаракати орқали берадиган буйруқларга риоя қиладиган смартфонни муваффақиятли тарзда ишлаб чиққанлигини маълум қилди, деб ёзади «Дарё».
Телефон олд камерасидаги махсус технология орқали кўз ҳаракатини сезади. Смартфоннинг ташқи юзаси махсус материал билан қопланади, у телефонни осонлик билан деворга маҳкамлаш имконини беради. Виртуал саҳифаларни варақлаш учун эса кўзни айлантириш кифоя.
Айни пайтда янги қурилма синов босқичида бўлиб, у жамоатчиликка 2017 йил сентябрь ойида тақдим этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади