Telegram’да ташқи инвесторлар бўлмайди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
18-05-2015 | 19:00 ZAMIN.UZ / Технология / 18 Май 2015
939

Telegram’да ташқи инвесторлар бўлмайди

Telegram’да ташқи инвесторлар бўлмайди

Telegram мессенжерига ташқи инвесторларнинг маблағлари жалб қилинмайди. Бу ҳақда мессенжер асосчиси, “ВКонтакте”нинг собиқ бош директори Павел Дуров Mashable нашрига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.
“Мен қаерда хоҳласам, ўша ерда яшай ва ишлай оламан. Мен ўз келажагимни ўзим белгилайдиган вазиятда турибман”, – деди Дуров интервью чоғида.
Telegram фойдаланувчилари сони 50 млн кишига етди, улар орасида президент матбуот котиби Дмитрий Песков бор.
2014 йилда Дуров мессенжер лойиҳасини Digital Fortress жамғармасининг маблағларидан молиялаштирганини, у эса ўз навбатида 2010 йилда “ВКонтакте”даги улушини сотиш ҳисобига ташкил қилинганини айтиб ўтган эди. Бу сафар энди у янги лойиҳасига ҳеч қандай инвесторларни киритмаслигини ва ҳеч билан шерик бўлмаслигини баён қилди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru