Facebook компаниясининг Калифорния штатидаги Менло-Парк шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида Марк Цукерберг томонидан савол-жавоблар сессияси бўлиб ўтди. Унда Facebook раҳбари бошқа нарсалар қаторида ўзининг компьютер ўйинларига муносабати ҳақида гапириб берди, деб ёзади Kun.uz.
Цукербергнинг айтишича, компьютер унинг ҳаётида 10 ёки 11 ёшида пайдо бўлган. У компьютерда ҳамма болалар каби ўйинлар ўйнашни яхши кўрган ва доимо уларнинг сифатини яхшилашни истаган. Айнан унинг шу истаги туфайли Facebook асосчиси ўзининг ўйинларини яратишни бошлаган. У яратган ўйинлар “даҳшатли” бўлса ҳам, унга ўзи яратган нарсадан фойдалана олгани учун қониқиш ҳиссини берган.
“Мен кўпинча кўплаб ота-оналар фарзандлари ўйин ўйнаётганларидан хавотирда эканликларини эшитаман. Бундай хавотирланишга асос бор ва мен бу масала атрофида муҳим баҳс-мунозара вужудга келади деб ўйлайман. Агар сиз фарзандларингиз дастурлаш билан шуғулланишини истасангиз, унда менинг фикримча, уларга ўйнаш имкониятини бериш – сиз уларга қила оладиган энг яхши нарсалардан бири бўлади. Мен агар болалигимда компьютер ўйинлари ўйнамаганимда аниқ дастурловчи бўла олмаган бўлардим”, деб айтмоқда Цукерберг.
Цукерберг муҳандис ишини “технология билан ўйнаш ва турли нарсалар устида тажриба ўтказиш”га қиёслади ҳамда у биладиган энг зўр муҳандлислар ўзлари мустақил ўрганган кишилар эканлигини айтган.
Цукерберг биринчи бўлиб видеоўйинларни меъёрда ўйнаш фойдали эканлигини таъкидлаётган шахс эмас. Мисол учун, 2013 йилда Сингапур технологик университети олимлари тадқиқот ўтказиб, унинг натижаларига кўра, одам бир кунда бир соат видеоўйинларга вақт ажратиб, ўзининг идрок қила олиш қобилиятларини анча яхшилаб олиши мумкинлигини айтишган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди"
Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди
АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди