16:10 / 06.05.2024
214

АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади

АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади
Жейк Салливан Фото: Samuel Corum/Sipa/Bloomberg
Қўшма Штатлар қўйган шартга кўра, Саудия Арабистони билан мудофаа шартномаси фақат Ар-Риёд Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган тақдирдагина тузилиши мумкин. Бу ҳақда Financial Times (FT) 4 май куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг FT Weekend Festival’да берган интервюсида айтган сўзларига таяниб ёзди.

Салливан Яқин Шарқ тинчлиги учун уч томонлама пакт зарурлигини ва президент Жо Байден маъмурияти Саудия Арабистони билан мудофаа шартномасини подшоҳлик Исроил муносабатларни нормаллаштиришга рози бўлмаса, имзоламаслигини айтди, сабаби - «бирини бошқасидан ажратиб бўлмайди». Байден яқин ойларда Исроил хавфсизлиги ва тинч минтақага олиб борадиган йўлни омма олдида белгилаб беради, дея қўшимча қилди у.

«Ҳар томонлама кўриш бу - АҚШ ва Саудия Арабистони ўртасидаги икки томонлама ўзаро тушуниш, Исроил ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш, шунингдек, Фаластин халқи номидан муҳим қадамлардир», деди миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи. Шу билан бирга, Салливан агар Исроил фаластинликларга ён беришдан бош тортса, Оқ уй АҚШ ва подшоҳлик ўртасида икки томонлама битим тузиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақидаги сўнгги тахминларни рад этди.

«Фаластин масаласи» очиқлигича қоляпти

Аввалги ҳафта бошида Bloomberg ўз манбаларига таяниб, Вашингтон ва Ар-Риёд Саудия Арабистонига хавфсизлик кафолатларини тақдим этадиган тарихий битим тузишга яқинлашаётгани ҳақида хабар берган эди. Ўз навбатида, подшоҳлик ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон келишувнинг «яқинлигини» тасдиқлади, бироқ «ишончли ва ортга қайтарилмайдиган» ҳолат - «Фаластин давлатини яратиш йўли ҳақиқатан ҳам бўлиши керак»лигига аниқлик киритди.

Бироқ, газета таъкидлаганидек, ҳукмрон коалиция ўта ўнг аъзоларининг фаластинликларга ён бермаслик бўйича қаттиқ босими остида бўлган Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу узоқ давом этган Фаластин-Исроил можаросини икки давлат асосида ҳал қилиш йўлидаги ҳар қандай қадамни қайта-қайта рад этган.

CBS: Қоҳирада ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокаралар ҳозирча натижасиз

Айни пайтда, бир кун аввал Қоҳирада бошланган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва исроиллик гаровга олинганларни озод қилиш бўйича Исроил ва ҲАМАС гуруҳи вакиллари ўртасидаги билвосита музокараларнинг биринчи куни натижа бермади, деб хабар бермоқда Америка телеканали CBS News гуруҳдаги исми ошкор этилмаган суҳбатдошига таяниб.

Телеканал маълумотларига кўра, Исроил 40 нафар исроилликни озод қилиш эвазига Ғазо секторида олти ҳафталик оташкесим бўйича гуруҳга илгари сурилган таклифга ХАМАСдан жавоб олмагунча, музокараларга делегация юборишдан бош тортган.

Мисрнинг AlQahera News телекомпанияси хабар беришича, ҲАМАС ўз навбатида ЦАҲАЛнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётини тўлиқ тўхтатиш ва Исроил қўшинларини минтақадан олиб чиқиб кетиш бўйича келишувга эришилишини талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади