1 сонияда 100 миллиард кадрни суратга оладиган камера яратилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

1 сонияда 100 миллиард кадрни суратга оладиган камера яратилди

1 сонияда 100 миллиард кадрни суратга оладиган камера яратилди

Сент-Луисдаги Вашингтон университетида бир гуруҳ олимлар дунёдаги энг тезкор камерани яратишди. 2D-қурилма бир сонияда 100 миллиард кадрни суратга олишга қодир, Бу ҳақида «lookatme.ru»га асосланиб «Kun.uz» хабар бермоқда.
Мутахассислар махсус объектив туфайли шундай самарага эришишди. Объективда миллионта ойнадан иборат тўр яратилган бўлиб, ҳар бир ойнанинг ўлчами 50 квадрат микрондан ошмайди.
Тезлиги ўта юқори камерани яратган олимларнинг айтишича, унинг ёрдамида “ёруғлик ҳаракатини кўриш” мумкин. Қурилма кимёвий реакциялар ва биомолекулалар динамикасини ўрганишда асқотиши мумкин. Бу камера ихтиро қилингунга қадар, суратга олиш тезлиги сониясига бир неча ўн миллион кадрга тенг эди.

Фото: teenbook-ekt.livejournal.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru