Telenor холдинги Vimpelcom’нинг қадрсизланишидан жиддий зарар кўрди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Telenor холдинги Vimpelcom’нинг қадрсизланишидан жиддий зарар кўрди

Telenor холдинги Vimpelcom’нинг қадрсизланишидан жиддий зарар кўрди

Vimpelcom’нинг қадрсизланишидан Норвегиянинг Telenor телекоммуникация холдинги 2015 йилнинг учинчи чорагида 637,8 миллион доллар миқдорида зарар кўрди. Бу ҳақда «Ведомости» га асосланиб Daryo.uz хабар бермоқда.

Vimpelcom’нинг қадрсизланишини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, Telenor’нинг соф фойдаси 425,2 миллион долларни, чорак бўйича даромади эса 15 фоизга ўсиб, 1,6 миллиард долларни ташкил этди.

Telenor октябрь ойи бошида, «барча ижобий ва салбий жиҳатларни тарозига солиб кўриб», Vimpelcom Ltd.’даги улушидан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилганини эълон қилганди.

Telenor холдинги Vimpelcom’нинг унга тегишли барча акциялари — 33 фоиз оддий ёки 43 фоиз овозли акцияларни савдога қўйган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru